Исломий маърифатлар
Мусулмонлар фақат Исломни деб яшаётганларини, ўзларини исломий даъватни адо этиш сабабли мавжудликларини ва улар бирлигининг асоси, уйғонишларининг сабаби, уларнинг иззат ва шарафи ҳамда умидлари фақат Ислом эканини билганлар. Шунинг учун ҳам нафсиялари ва ақлияларини Ислом бошқариб турди, улар Исломга холис ёндашдилар, уни ўрганиш ва тушунишга киришдилар. Қуръонни тушуниш ва тафсирга, ҳадисни ривоят қилиш ва жамлашга киришдилар. Инсон муаммоларини ечадиган аҳкомларни ишлаб чиқишга, Пайғамбар с.а.в. хабарларини ва ғазотларини кузатиб, уларни ривоят қилишга ҳамда ғазотлар ва фатҳларни ёзишга киришдилар. Қуръонни тушуниш араб тилисиз мумкин бўлмагач ҳамда фатҳларда араблар бошқа халқлар билан аралашиб кетгани сабабли тилда бузилиш юз бергач, мусулмонлар араб тилини ўрганиш, шарҳлаш ва унга қоидалар татбиқ қилишга ҳамда Оллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳ с.а.в.нинг Суннатларини тушуниш учун жоҳилиятдаги адабиёт, одатлар, сўзлашувлар ва жангларни ўргана бошладилар. Сўнгра ақлий сақофатга эга ва куфр фикрларининг асорати мавжуд бошқа дин соҳиблари Исломга киргач, мусулмонлар исломий даъватни ёйишгач, улар билан Ислом душманлари ўртасида фикрий кураш юзага келди. Натижада одамларга Ислом ақидасини шарҳлаш ва уни ақлий далиллар билан баён қилиш зарурати туғилди. Мусулмонларда турли хил маърифатлар кўпайиб, исломий маърифат тармоқ отди, кўп нарсалар ўрганилди, ҳудудлар кенгайиб, Оллоҳнинг динига кирувчилар кўпайгани сайин маърифатлар ҳам орта бошлади. Исломий давлат бепоён бўлиб, кўпчилик мусулмонлар илм, маърифат ва билим олиб, тадқиқотларга киришдилар. Натижада мусулмонларда серқирра исломий сақофат юзага келди. Модомики, бу Исломга хизмат қилиб, мусулмонлар шаънини улуғлар экан, унинг ҳаммасини ўрганиш лозим эди. Мусулмонларнинг барчаси борлиқдаги илм ва саноатларга аҳамият бериш билан бирга асосий эътиборни айнан исломий сақофатга қаратдилар. Ҳар бир олим ихтисослашган сақофат тури қандай бўлишидан қатъий назар, математикми, табиатшуносми ёки ҳунармандми, аввало исломий сақофатни ўрганиб, сўнг бошқа сақофатни ўрганарди. Математика фанидан Муҳаммад ибн Ҳасан, географиядан ибн Батута, тарихдан ибн Асир ва шеъриятдан Аби Нувос кабилар айнан шу фанлар билангина машҳур бўлишмаган, балки улар аввало исломий маърифатни тўла ўрганган. Аммо исломий сақофатнинг баъзилари сақофат учун аслий модда эди. Ундаги маънолар муслимнинг асосий мақсади эди. Аслий моддалар Тафсир, Ҳадис, сийрат, тарих, фиқҳ, усули фиқҳ ва тавҳид кабидир. Уларнинг баъзилари аслий моддани тушуниш учун восита эди. Бу араб тили ва мантиқ илмларидан иборат. Мусулмонлар уларнинг барчасини ўрганишга киришдилар. Маърифатлар асл маъноларни тушунишга восита бўлгач, кўзланган маъноларни билиш мақсад қилинмоғи лозим. Шунинг учун ҳам биз тафсир, ҳадис, сийрат, тарих, фиқҳ, усули фиқҳ ва тавҳидларнинг ҳар бирига диққатни қаратамиз.
191-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|